Миқдори
Сотувда 70000 килограмм бор
Нархи
5 000 сўм
ШРОТ (нем. майда бўлаклар, қийқим) — ёғэкстракция корхоналарида ишлаб чиқариладиган қўшимча маҳсулот; чорва моллари учун тўйимли озуқа. Мойли экинлар уруғи экстракциясидан кейин майдаланган уруғдан органик эритмалар ёрдамида олинади. Хом ашёга қараб соя Ш., рапс Ш., хантал Ш., чигит Ш., канакунжут Ш., наша Ш. ва бошқаларга ажратилади. Шрот протеинга бой озуқа. 100 кг кунгабоқар Ш. ида 100 озуқа бирлиги ва 37,6 кг га яқин ҳазм бўладиган протеин; 100 кг наша Шрот ида 82 озуқа бирлиги ва 24,8 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Ш. таркиби Е витамини, В гуруҳ витаминлари ва фосфорга бой.
Чигит Шрот таркиби ва олиш усулига кўра 3 тур (ҳар бир тур навлар)га бўлинади. Чигит экстракцияфорпресслаш схемаси (I тур), липидга бой соҳа стандарти (11 тур), сифати яхшиланган протеинли ва госсипол миқдори камайтирилган — техника шартлари бўйича (3 тур) қайта ишланиб Шрот олинади. Шрот таркибида I тур 1нави бўйича намлик 7 — 9%, хом мой 1,5%, хом протеин 44%, хом клетчаткалар 14%, эркин госсипол 0,02% ни ташкил қилади. Ҳамма Шротлар аралаш емга қўшилган ҳолда берилади. Шрот қоғоз қопларда ёки зараркунандалар бўлмаган омборларда, шамол ўтиб турадиган, қуёш нури ва иссиқлик манбаидан муҳофазаланган тоза, қуруқ биноларда идишсиз (уюм ҳолида) сақланади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган