5 ( 44 та баҳо ) 0 та буюртма

Полиэтилен пленка марка СТ

  • Сотувчи:ООО "POWER PLAST"
  • Манзил: Тошкент в., Зангиота т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 14.03.2024
  • Кўришлар сони : 484

Миқдори

Сотувда 30000 килограмм бор

Нархи

28 000 сўм

9 333 сўм / 3 Ой

Бу ҳафтада 5 киши сотиб олди

Маҳсулот ҳақида қисқача:

1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ

1.1. «Хизмат кўрсатувчи» мазкур шартномага мувофиқ «Сотиб олувчи»га қуйида келтирилган маҳсулотларни сотиш ёки хизматларни кўрсатиш (кейинги ўринларда маҳсулот), «Сотиб олувчи» эса ушбу маҳсулот ёки хизматларни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

2. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МУДДАТИ ВА ЕТКАЗИШ МУДДАТИ

2.1. Маҳсулот ёки хизматнинг баҳоси томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади ва шартноманинг 1.1 бандида қайд этилади.
2.2. Маҳсулот етказилгач, томонлар ўртасида электрон ҳисобварақ-фактура тузилади.
2.3. Шартноманинг 1.1 бандида белгиланган маблағ «Сотувчи»га «Сотиб олувчи»нинг кредит маблағлари ва/ёки ўз маблағлари ҳисобидан етказиб берилган маҳсулот ҳоким ёрдамчиси томонидан мониторинг далолатномаси тасдиқланган санадан кейин 3 (уч) банк иш кунида тўлаб берилади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқлари: сотилган товар ҳақини тўлашни, товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни, шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни, сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.
3.2. Хизмат кўрсатувчининг мажбуриятлари, товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, шартномада назарда тутилган товарни топшириш, шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топшириш, шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топшириш, учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топшириш, шартномада назарда тутилган товарни сотиб олувчига идишда ёки ўралган ҳолда топшириш, товарни сотиб

1

олувчига топширгунга қадар сақлаш.
3.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари: сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширилишини, шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топширилишини, шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни, учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топширишни талаб қилиш.
3.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари: сотиб олган товар ҳақини ўз вақтида тўлаш, товарни ўз вақтида қабул қилиб олиш, шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш, xизмат кўрсатувчига етказилган зарарни қоплаш.Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида xизмат кўрсатувчига 3 (уч) кун муддат ичида маълум қилиши шарт.

4. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК

4.1. Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган xизмат кўрсатувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавобгар бўлади.
4.2. Агарда товар сотиб олувчига идишда ва ўралган ҳолда тақдим қилиниши белгиланган товарларни идишсиз ва ўрамаган ҳолда ёки тегишли идишга жойламаган ва тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, сотиб олувчи xизмат кўрсатувчидан товарни идишга жойлаштириш ва ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва ўрашни алмаштиришни талаб қилиш ёки бу талабларни қўйиш ўрнига ушбу шартноманинг 4.3-банди биринчи қисмидаги талабларни қўйишга ҳақли.
4.3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 434-моддасига кўра сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;харид нархини тегишилича қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда xизмат кўрсатувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.
4.4. Хизмат кўрсатувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш xизмат кўрсатувчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
4.5. Агарда сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида xизмат кўрсатувчига 10 (ўн) кун муддат ичида маълум қилмаса, xизмат кўрсатувчи шартлар бузилганлиги натижасида келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
4.6. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун неустойка пеня шаклида ундирилади. Бунда пенянинг миқдори ҳар бир етказиб берилмаган ёки етказиб бериш муддатлари бузилган товарлар умумий суммасининг

2

1 (бир) % миқдорида мажбурият амалда бажарилгунига қадар ундирилади.
4.7. Шартномани бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафлардан бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади.Шартномани бузиш қуйидаги ҳолларда жиддий деб топилади:- тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш;- товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.
4.8. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.

5. ФОРС МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

5.1. Маҳсулот етказиб берувчи - xизмат кўрсатувчи форс-мажор ҳолатлар (мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч таъсири: товар етказилаётган пайтда содир бўлган тасодифий шикастланиш, сотиб олувчи эгалигида сув тегиши натижасида товарнинг ёмон ҳолатга келиши ва бошқа ҳолатлар) натижасида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

6.1. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
6.2 Низолар аввал томонлар иштирокида ўзаро хал қилинади, агар томонлар келиша олмаса, белгиланган тартибда иқтисодий судга мурожаат этилади.

7. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ

7.1. Ушбу шартномага хар кандай узгартириш ва кушимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган такдирда ҳақикий хисобланади.Шартномани муддатидан олдин бекор килишга тарафларнинг келишувига мувофик ёки Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган асосларга кура, етказилган зарар қопланган холда йул куйилади.

8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

8.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бир хил юридик кучга эга деб хисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади.
8.2. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан қарз олувчига маркетплейс тизимида танлаган товар(лар) шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши, хизматлар эса йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрсатилиши лозим, акс ҳолда шартнома ўз кучини йўқотади.
8.3. Шартнома тўлиқ имзоланган санадан кучга киради.

Ушбу сотувчининг бошқа эълонлари

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган