Миқдори
Сотувда 100 дона бор
Нархи
1 800 000 сўм
1 700 000 сўм
600 000 сўм / 3 Ой
Асалариларнинг оиласи 50-80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади.
Ишчи асалари – яхши ривожланмаган урғочи асалари ҳисобланади. Жинсий аъзолари ривожланмаганлиги сабабли, у тухум қўя олмайди, айни пайтда оналик инстинктини сақлаб қолган, у уядаги ёш личинкаларни боқиб, уларга ғамхўрлик қилади. Ишчи асаларилар уяга гул шираси, гулчанг ва сув олиб келади.
Эркак асалари трутень деб аталади. Эркак асалари айрим иссиқ кунларда даладан сув ташиши, уяни шамоллатиб туриши уядаги ҳароратни мўтадиллаштириб туриш аниқланган. Эркак асалари оилада зот софлигини таъминлайди.
Она асаларининг ягона вазифаси асалари авлодларини давом эттиришдан иборат. Яхши ривожланган она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди.
Асалари зотлари
Бугунги кунда юртимизда маҳаллий популяциядаги асаларилар билан бирга “Ўрта рус”, “Кулранг тоғ Кавказ асалариси”, “Карпат”, “Италия”, “Краинка” зотли асаларилар тарқалган.
Асалари оиласини назорат қилиш
Асалари оиласи билан ишлаш даврида, аввало асалари оиласи тинчини бузмаслик, уларни ортиқча қўзғатмаслик лозим. Асалари оиласини текшираётган пайтда ташқи ҳарорат +13+140C дан паст бўлмаслиги лозим. Агарда асалари уясидаги ёпқич матони кўтариб кўрилганда оиланинг умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда уни тўлиқ текшириб ўтирмаслик керак, чунки бундай оилаларда она асалари яхши тухум қўяётганлигидан далолат беради.
Асалари оиласини текширишдан олдин тутатгич асбобини ёқиб асалари қутисидаги учиш туйнукларидан 2-3 марта тутун юборилади, орадан 2-3 минут ўтгач уя қопқоғи очилиб уядаги ёпқич матони бир чеккасини қайириб қўйилади. Уядаги рамкаларни бир чеккасидан олиб текширишга киришилади. Текширишлар натижасида зарурати туғилган оилаларга мумпарда ва мум катаклар қўйилади. Бу асалари оилаларини меъёрда ривожланишига хизмат қилади.
Асалари озуқаси ва озиқлантириш
Асалари оиласини меъёр даражасида ривожланиши учун озуқаларнинг ахамияти жуда катта.
Асалари оиласига қишлов даври озиқланиши учун 10-14 кг озуқа қолдирилади. Шунда асалари оиласи қишдан яхши чиқади ва баҳор ойларида яхши ривожланади.
Асалари оиласида озуқа етишмаганда уларга қўшимча равишда шакар упаси сифатли асал билан 3/1 нисбатда хамирсимон холатда канди озуқаси тайёрланиб оилаларга берилади.
Иқтисодий самарадорлиги
· Асалари оиласи тўғри парваришанса ва боқилса, битта асалари оиласидан ўртача 20-25 кг асал олинади.
· 1 та аслари оиласидан бир йилда 20 кг асал олинса, 5 та аслари оиласидан бир йилда 100 кг асал олинади.
· 1 кг асалнинг нарҳи бозорда ўртача 40-45 минг сўм бўлса, 100 кг асални нархи 4-4.5 млн сўмни ташкил қилади.
· 1 та асалари оиласини уяси билан тўлиқ сотиб олиш харажати 1 000 000 сўм.
· 5 та асалари оиласини сотиб олиш учун жами харажат 1 000 000 минг сўмдан 5 млн сўмни ташкил этади.
· Асалари оиласига яхши қаров ўтказиб, уларни гул ширасига бой ўсимликларга тез-тез кўчириб турилса, даромад ундан ҳам кўп бўлади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган