5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

mevali daraxt ko'chati


Миқдори

Сотувда 10000 дона бор

Нархи

12 000 сўм

4 000 сўм / 3 Ой

Маҳсулот ҳақида қисқача:

  1. Самарқанд тўғичи – эртанги навлардан бўлиб, дарахтининг баландлиги 4-4,5м га етиб, думалоқ шох-шабба формасига эга. Мевасининг вазни 75,9 гр бўлиб, ёш дарахтлардан териб олинган вазни ўртача 100-130 гр ни ташкил қилади. Меваси териб олинаётганда сариқ-кўк рангда бўлади, пишиб етилганда эса сариқ тилла ранга киради. Экилгандан кейин 3-4 йилда ҳосил бера бошлайди. Меваси май ойининг охири, июн ойида пишиб етади.
  2. Саратоний нави – дарахтлари ўрта бўйли бўлиб, баландлиги 6-6,5м га етади. Шох-шаббаси анчагина ихчам сийрак формада бўлади. Экилган кўчатлари 3-4 йилда ҳосилга кира бошлайди. Июль ойида мевалари пишиб этилади, уларни 10-12 кунгача сақлаш мумкин. Мевасининг ўртача вазни 100-150 гр га етади. Пўстининг ранги кўк-ялтироқ, пишган сари сомон рангига кириб боради.
  3. Тошкент боровникаси навининг дарахти бақуввати бўлиб, баландлиги 7 м гача етади. Дарахти яхши шохлайди, шохлари шамолга чидамли, ҳосили вазнидан бир ёққа эгилади, лекин синмайди. Мевасининг ўртача вазни 140 гр, катталариники 200гр га етади. Меваси июль-августда пишади, шакли юмалоқ, ўртача серсув, нордон-ширин бўлади ва яхши сақланади. Дарахти ҳар хил типдаги тупроқларда яхши ўсиб, ҳосил беради. Улар тезда тикланиш ҳусусиятига эга, совуққа анчагина чидамли бўлади. Биринчи ҳосилини 4-5 йилда бера бошлайди, тўлиқ ҳосилга 7-8 йилда киради. Бу навнинг томорқаларда ўстиришда афзаллик томонларидан бири, меваси чиройли, давомли вақт ичида кетма-кет пишиб етилаверади. Мевасининг пишиш даври бир ойгача давом этади.
  4. Қизил Графенштейн нави – Ўзбекистоннинг деярли барча ерларида учрайди. Дарахти бақувват, катта бўлиб ўсади. Меваси ёз охирларида пишади. Кўчати экилгач, 4-5 йилда ҳосилга киради. Меваси юмалоқ, чиройл, рангдор, вартача вазни 100-130гр га етади. Эти сарғиш оқ сувли, ширин ҳушҳўр бўлади.
  5. Делишес – қишки серҳосил олма нави бўлиб, 5-7 йилда ҳосилга киради. Меваси пишганда тўқ-қизил рангда бўлади. Август-сентябр ойи ўртасида узиб олинади. Меваси вазни 150-180гр гача етади.
  6. Жонатан – кузда пишадиган, барвақт ҳосилга кирадиган нав. Дарахтнинг бўйи 4,5-5 метра бўлиб, шох-шаббаси ёйиқ ҳолда ўсади. Мевасининг вазни 100-120гр гача етади. Экилган кўчати 4-5 йилда ҳосилга киради, 7-й иилдан бошлаб ҳар бир дарахт 70-80 кг дан ҳосил беради. Дарахтлар 12-14 ёшга кирганда ҳосил миқдори икки ҳисса ошади.
  7. Старксимон – навининг дарахти пастак бўлади. Новдалари қисқа ва йўғон бўлиб, бўғин оралари қисқа бўлади. Кўчатлари 3 йили ҳосил бера бошлайди. Дарахтлар серҳосил бўлади, лекин ҳосили ҳар йили ҳам бир текис бўлавермайди. Мевасининг ташқи кўриниши ўзига ром қиладиган даражада қизил ранг билана қопланган. Меваси ҳушбўй ҳидга эга бўлади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган