Миқдори
Сотувда 100000 дона бор
Нархи
1 500 сўм
500 сўм / 3 Ой
Экиш учун 40-45 кунлик помидор кўчатлари танланади. Уларнинг пояси ва илдизлари дуркун ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, соғлом бўлиши лозим. Касалликларга қарши курашиш учун уруғни экишдан олдин 48 соат давомида 50-52℃ ва 24 соат 80℃ қиздирилади.
Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасидаги тупроқ юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ кўчатнинг атрофига босилади. Помидор мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул.
Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 18-20 марта суғорилади. Сизот суви юза жойлашган ерларда 12-15 марта суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун ҳосил териб олингач, навбатдаги сув берилади.
Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Перфекто 17,5 сус.к. қўлланилади. Ғўза тунламга қарши Аваунт 15% эм.к. (40 мл), Тайшин с.д.г. (10–12 г) препаратлари қўлланилади.
Помидор мевалари поясида тўлиқ пишиб қаттиқ бўлганда етилган ҳисобланади. Оч ёки тўқ қизил рангга кирган меваларни авайлаб, пояга шикаст етказмасдан синдириб олиш мумкин. Терилган пом
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган