5 ( 4 та баҳо ) 0 та буюртма

Жайдари товуқ

  • Сотувчи:"ARNASOY KANS B" MCHJ
  • Манзил: Жиззах, Арнасой т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 09.04.2024
  • Кўришлар сони : 314

Миқдори

Сотувда 150 дона бор

Нархи

100 000 сўм

33 333 сўм / 3 Ой

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, инсон соғлом бўлиши учун бир йилда ўртача 10 килограмм парранда гўшти ва 100 дан ортиқ тухум истеъмол қилиши зарур. Чунки улар парҳез маҳсулотлари ҳисобланиб, инсон организми учун жуда фойдалидир.

Товуқ зотлари ва кроссларини танлаш

Аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги Ломанн, Декалп, Хайсекс, Хай-Лайн ва Родонит зотларини боқиш мумкин. Ҳозирда бозорларимиздаги тухумларнинг 70 фоизи Ломанн зотлари улушига тўғри келади. Улар жигарранг, оқ ва оч кулранг бўлиб, ушбу зотли паррандалардан уй шароитида бир йилда 270 донагача тухум олиш мумкин.

Бройлер — тез етиладиган гўштдор жўжа. Унинг гўштидан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Бройлер гўшти олиш учун жўжа қисқа муддатда етарли даражада семиртирилади. Бунинг учун оғир вазнли ва тез етиладиган Росс–308, Кобб, Хабборд бройлер кросслари, Корниш, Оқ плимутрок, Нюгемпшир каби сертухум ва сергўшт зотли хўроз ва товуқларнинг чатишишидан олинган дурагай жўжалардан фойдаланилади.

Оддий уй жўжаси асосан тухум йўналишида бўлади. Бройлер жўжалари эса гўшт йўналишида боқилиб, 38–42 кунда тирик вазни 2,3–2,5 килограммга етади. Гўшт учун етиштирилган бройлер жўжалар технология бўйича 1–2 кун ичида сўйилиши шарт. Бу фурсат чўзилиб кетса, улар тирик вазнини тезда йўқотади. Шу боис, бройлерларни боқиш вақти энг кўпи билан 5–6 ҳафтани ташкил этади.

Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради. Таркиби ҳар хил кимёвий элементларга бой. 2 ойлик жўжа гўшти таркибида 20 фоизга яқин оқсил, 10–12 фоиз ёғ бўлади. Бройлер жўжаси гўштининг ҳазм бўлиш коэффициенти 94–95 фоизга тенг.

Паррандаларни парваришлаш. Товуқлар қўлбола катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдорлардаги аралаш ем талаб этилади: катакларда боқиладиган тухум берадиганлари учун – 50 кг; гўшт олинадиганлари учун – 65 кг; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун – 4,7 кг; тухум олишга мўлжалланган 5 ойликкача жўжалар учун – 11,8 кг.
Жўжа очириш учун тухум олишда 8–12 та товуққа 1 та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2–3 йил сақланади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пучоқларини танламасдан ейди.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган