5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

Балиқ чавоқлари

  • Сотувчи:"VILLAGE BLESSING" MCHJ
  • Манзил: Сирдарё, Оқолтин т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 15.04.2024
  • Кўришлар сони : 303

Миқдори

Сотувда 2000 дона бор

Нархи

50 000 сўм

16 667 сўм / 3 Ой

Маҳсулот ҳақида қисқача:

БАЛИҚЛАР (Pisces) — умуртқалилар кенжа типининг катта синфи, жуда кенг тарқалган. Тузилиши, ҳаёт кечириши ва экологик хусусияти сув муҳитига жуда яхши мосланган. Сувда тез сузадиган Балиқларнинг танаси чўзиқ суйри шаклда бўлганидан сувнинг қаршилигига камроқ учрайди. Секин сузадиган Балиқларнинг танаси япалоқ бўлади. Скелети тоғайдан (тоғайли б.) ёки суякдан (суякли Балиқлар) иборат. Жағлари яхши ривожланган. Балиқлар танасини тўлқинсимон букиб ва ёзиб ҳаракатланади. Жуфт ва тоқ сузгичлари ҳаракатланаётгаида танани бошқариш ва мувозанатини сақлаш вазифасини бажаради. Танаси кичикроқ ёки япалоқ шаклда бўлган Балиқлар жуфт сузгич қанотларини эшкак каби сувга уриши ёки тўлқинсимон ҳаракатланиши туфайли сузади. Балиқларнинг танасини букиш хусусияти умуртқалар сонига ва териси сиртидаги тангачалар каттакичиклигига боғлиқ. Балиқлар умуртқалари 16 тадан (ой балиқларда) 400 тагача (Янги Зеландия камар балиғида). Бош скелети яхши ривожланган, юз скелети тил ости ёйи ва бештача жабра ёйидан ташкил топган жағлардан иборат. Бош мияси ҳар хил даражада ривожланган. Акулаларца олдинги мия, мияча ва ҳидлов бўлими бўлади. Суякли балиқларнинг олдинги мияси кичик, ўрта мия ва мияча нисбатан йирикроқ, икки хил нафас олувчиларнинг мия ярим шарлари ривожланган, миячаси эса кичик бўлади. Бош миясидан ўн жуфт нервлар чиқади. Таъм билиш органлари яхши ривожланган. Эшитиш органлари ички қулоқдан иборат, Балиқлар ҳар хил товушларни, шу жумладан ультратовуш тўлқинларини яхши эшитади. Урчиш даврида кўпчилик Балиқлар сузгич пуфак ёрдамида товуш чиқариш хусусиятига эга. Одатда 1 м гача масофадаги нарсаларни ажрата олади. Лекин кўздаги ўроқсимон ўсимтанинг қисқариши, кўз гавҳарининг ўзгариши туфайли 12 м гача узоқликдаги нарсаларни ажрата олиши мумкин. Сувнинг чуқур қатламларида ва ғор сувларида яшовчи Балиқларнинг кўзлари йўқолиб кетган. Балиқлар ён чизиқ органлари ёрдамида яхши ориентация қила олади. Асосий нафас олиш органлари — жабралари умрбод сақланади. Айрим Балиқларда (полиптерус, цератод) жабра билан бир қаторда атмосфера ҳавосидан қўшимча нафас олиш органи — ўпка ҳам ривожланган. Анабас, гурами каби лабиринтли Балиқлар биринчи жабра ёйининг устида кичик бўшлиқ мавжуд. Балиқ ютган ҳаводаги кислород ана шу бўшлиқда жойлашган шилимшиқ парда б-н қопланган юпқа суяк пластинкалар орқали капилляр томирларга ўтиб, қонни оксидлантиради. Балиқларнинг юраги икки камерали, яъни қоринча ва бўлмадан, қон айланиш системаси эса битта туташ доирадан иборат. Икки хил нафас олувчи Балиқларнинг юраги 3 камерали, юрак бўлмаси чала тўсиқ ёрдамида чап ва ўнг камераларга бўлинган. Кўпчилик Балиқларнинг буйраги, ҳазм системаси ривожланган. Йиртқич Балиқларнинг ичаги калта, ўтхўрлариники узун. Мас, ўтхўр дўнг пешона балиғининг ичаги танасига нисбатан 13 марта узунроқ. Жигар ва меъда ости безлари бор. Кўпгина Балиқлар ичагида овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган пилорик ўсимтаси бўлади. Акула ва осётрсимонлар ичагида спирал клапани бор. Кўпчилик Балиқларнинг алоҳида анал ва сийдиктаносил тешиклари бўлади. Акулалар ва икки хил нафас олувчиларда клапани бўлади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган