Миқдори
Сотувда 10000 дона бор
Нархи
30 000 сўм
10 000 сўм / 3 Ой
Ушбу маълумот очиқ майдонга кўчат экиш ҳусусидаги тавсиялар беради.
Дарахт экиладиган чуқурчани олдиндан ковламанг, имкон борича бу чуқурчалар дарахт экилаётган вақтда ковланиши мақсадга мувофиқ.
Дарахт экиш имкон борича кун қуруқ бўлган кунга режалаштирилиши шарт. Агар тупроқ музлаган ёки ортиқча нам бўлса кўчат экманг.
Агар тўлиқ тавсияларимизни ўқишга вақтингиз бўлмаса, қуйидагиларни ёдингизда тутинг:
· Янги экилган дарахтлар бутун ҳаёти давомида ёки ўзини тутиб олгунча қозиққа боғланиши шарт. Қозиқлар одатда ёғоч, метал ёки бетондан тайёрланади, лекин шошаётган бўлсангиз, вақтинчалик қозиқ сифатида бамбукдан ҳам фойдаланиш мумкин.
· Дарахт экиладиган чуқурчага гўнг, компост ёки ўғит солиб дарахт экманг. (бундай тадбир истеъсно сифатида фақатгина жуда заиф тупроқлардагина амалга оширилиши мумкин).
· Экилган дарахтни дарҳол бир челак сув билан суғоринг, ёки катта миқдорда дарахт экилган бўлса боғни яхшилаб суғоринг.
· Имкон борича янги экилган дарахтлар асоси атрофига мулча тўшанг.
· Агар дарахт экилган ҳудудда қуён, уй ҳайвонлари ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар бўлса, дарахтларни ҳимояланг – акс ҳолда ҳайвонлар янги ниҳолларни нобуд қилади.
· Экиш учун мўлжалланган дарахтларни бино ичида сақламанг. Агар об-ҳаво жуда совуқ бўлса иситилмайдиган гараж ёки обморда сақлашингиз мумкин.
Дарахт экиш йўриқномаси
Биринчи қадам. Янги экилган дарахтларни қозиққа боғлаш керакми?
Деярли барча янги экилган кўчатларни қозиққа боғлаш тавсия қилинади.
Иккинчи қадам. Кўчат экиш чуқурчасини ковлаш
Юқорида қайд этилганидек, кўчат экиш чуқурчасини кўчат экишдан жуда эрта ковламанг, чуқурчалар узоқ қолиб кетса, ёмғир билан тўлиб қолади. Мевали дарахтларни сув йиғилиб, кўлмак бўлиб қолган тупроқларга экманг.
Кўчат экиш чуқурчаси чуқурлиги 0.5м бўлиши шарт. Кўчат илдизлари яхши ва эркин жойлашиши учун қазилаётган чуқурча кенглиги экилаётган кўчат илдиз қисми ҳажмидан бир оз кенгроқ бўлиши шарт. Имкон бўлса чуқурча деворлари ва остини бир оз юмшатиш илдизларни яхши ривожланишига ёрдам беради.
Агар кўчатларни олдиндан ўрнатилган муқим қозиқ ёнига экаётган бўлсангиз, чуқурчани қозиқнинг жанубий тарафидан ковланг (кўпроқ қуёш нури тушади). Агар кўчат экадиган майдонингизда шамол кўп бўлиб турса, кўчатларнинг пайванд қилинган жойи шимолга қараб жойлаштирилиши тавсия қилади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган