ЎРИК — раъногулдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми; мевали ўсимлик. Ватани — Ўрта Осиё. Осиёда 10 тури маълум. Оддий Ўрик (А. уц1§ап8), манчжурия Ўрики (А. тапс)§пипса), сибирь Ў. и (А.8Йзтса), давид Ў. и (А. (1аУ1алапа) ва қора Ўрик (А. йазусагра) турлари кенг тарқалган. Шим. Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Италия, Испания, Шим. ва Жанубий Африка, Шим. Америка мамлакатлари ва Австралия, Ўрта Осиё, Закавказье ҳамда Россиянинг Европа қисми жан. да етиштирилади. Ўрта Осиёда ва Хитойда 5 минг йил, Жанубий Европада 2 минг йил олдин маданийлаштирилган. 500 дан ортиқ нави бор. Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 2,7 млн. т. Ўзбекистонда 35 минг т (1999), экин майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 4ўринни эгаллайди.