5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

Ари Оиласи

  • Сотувчи:AKCHABAYEVA XADICHABONU BOBIRJON QIZI
  • Манзил: Андижон, Андижон ш.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 20.05.2024
  • Кўришлар сони : 189

Миқдори

Сотувда 10000 дона бор

Нархи

1 150 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Асалариларнинг оиласи 50-80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади.

Ишчи асалари – яхши ривожланмаган урғочи асалари ҳисобланади. Жинсий аъзолари ривожланмаганлиги сабабли, у тухум қўя олмайди, айни пайтда оналик инстинктини сақлаб қолган, у уядаги ёш личинкаларни боқиб, уларга ғамхўрлик қилади. Ишчи асаларилар уяга гул шираси, гулчанг ва сув олиб келади.

Эркак асалари трутень деб  аталади. Эркак асалари айрим иссиқ кунларда даладан сув ташиши, уяни шамоллатиб туриши  уядаги ҳароратни мўтадиллаштириб туриш аниқланган. Эркак асалари оилада зот софлигини таъминлайди.

Она асаларининг ягона вазифаси асалари авлодларини давом эттиришдан иборат. Яхши ривожланган она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди.

Асалари зотлари

Бугунги кунда юртимизда маҳаллий популяциядаги асаларилар билан бирга “Ўрта рус”, “Кулранг тоғ Кавказ асалариси”, “Карпат”, “Италия”, “Краинка” зотли асаларилар тарқалган.

Асалари оиласини назорат қилиш

Асалари оиласи билан ишлаш даврида, аввало асалари оиласи тинчини бузмаслик, уларни ортиқча қўзғатмаслик лозим. Асалари оиласини текшираётган пайтда ташқи ҳарорат +13+140C дан паст бўлмаслиги лозим. Агарда асалари уясидаги ёпқич матони кўтариб кўрилганда оиланинг умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда уни тўлиқ текшириб ўтирмаслик керак, чунки бундай оилаларда она асалари яхши тухум қўяётганлигидан далолат беради.

Асалари оиласини текширишдан олдин тутатгич асбобини ёқиб асалари қутисидаги учиш туйнукларидан 2-3 марта тутун юборилади, орадан 2-3 минут ўтгач уя қопқоғи очилиб уядаги ёпқич матони бир чеккасини қайириб қўйилади. Уядаги рамкаларни бир чеккасидан олиб текширишга киришилади. Текширишлар натижасида зарурати туғилган оилаларга мумпарда ва мум катаклар қўйилади. Бу асалари оилаларини меъёрда ривожланишига хизмат қилади.

Асалари озуқаси ва озиқлантириш

Асалари оиласини меъёр даражасида ривожланиши учун озуқаларнинг ахамияти жуда катта.

Асалари оиласига қишлов даври озиқланиши учун  10-14 кг озуқа қолдирилади. Шунда асалари оиласи қишдан яхши чиқади ва баҳор ойларида яхши ривожланади.

Асалари оиласида озуқа етишмаганда уларга қўшимча равишда шакар упаси сифатли асал билан 3/1 нисбатда хамирсимон холатда канди озуқаси тайёрланиб оилаларга берилади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган