5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

Балиқ чавақлари

  • Сотувчи:"YOSHGAYRAT BARAKA SSS" MCHJ
  • Манзил: Сурхондарё, Шўрчи т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 27.05.2024
  • Кўришлар сони : 191

Миқдори

Сотувда 9000 килограмм бор

Нархи

100 000 сўм

33 333 сўм / 3 Ой

Маҳсулот ҳақида қисқача:

БАЛИҚЧИЛИК — халқ хўжалигининг сув ҳавзаларида балиқ захирасини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш билан шуғулланувчи соҳаси; балиқ ўстириш тадбирлари (балиқни сунъий усулда кўпайтириш ва уни янги шароитга ўргатиш, янги зот балиқлар етиштириш, сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш)нинг биологик асосларини ва асосий балиқ ўстириш жараёнлари (вояга етган балиқларни овлаш, балиқ тухумини очириш, балиқ боқиш ва б.)нинг биотехникасини ишлаб чиқувчи фан. Б. табиий сув ҳавзалари балиқчилигига ва сунъий ҳовуз балиқчилигига бўлинади. Балиқчиликда сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади, балиқ сунъий урчитилади, балиқпар тухум қўядиган ва ёш балиқчалар ўсадиган жойларда тегишли шароит яратилади; балиқларнинг тухум қўядиган жойлари тозаланади, дарё тўғонларига балиқ йўли ясалади, сунъий тухум қўйиш жойлари тайёрланади. Табиий сув ҳавзаларида балиқларни сунъий урчитиш, овланадиган балиқлар миқдорини кўпайтириш ёки уларни янги зот балиқлар билан алмаштириш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун махсус балиқ з-длари қурилади. Балиқ ўстириш мақсадида сув омборларидан фойдаланиш, бошқа зот балиқларни мазкур жойга олиб келиб иқлимлаштириш хам Балиқчиликнинг асосий вазифасидир. Бунинг учун сув омборлари балиқ овлашга халақит берадиган бута ва махсус ўтлардан тозаланади, ёш балиқчаларни кўпайтириш учун балиқчилик питомниги қурилади. Балиқлар махсус ҳовузларда ҳам ўстирилади. Бундай ҳовузларда балиқни урчитиш, боқишдан тортиб уни истеъмол қилинадиган даражага етказгунча бўлган жараёнлар амалга оширилади. ЎзРнинг дарё ва кўлларида 106 турдаги балиқлар мавжуд (зоғора балиқ, дўнгпешона, судак, окча, тобонбалиқ, илонбош, чўртан, лаққа балиқ, қизилкўз ва б.). Ўзбекистонда Балиқчиликни саноат асосида ривожлантириш 1937 й. дан бошланган. Ўша йили Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида «Тошкент балиқ чавоқлари хўжалиги» ташкил этилди. Кейинчалик бу хўжалик балиқ чавоқларини балиқ хўжаликлари ва табиий сув ҳавзалари учун ҳам етказиб бера бошлади. 1946 й. Ўзбекистон халқ хўжалиги Кенгаши ҳузурида Балиқчилик хўжалиги бош бошқармаси ташкил этилди. 1946 й. дан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида балиқ етиштиришга мўлжалланган Дамачи ҳовуз балиқчилик хўжалиги ташкил этилди ва ишга туширилди.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган