Миқдори
Сотувда 5 дона бор
Нархи
33 000 000 сўм
30 000 000 сўм
ГАЗНИ ҚУРИТИШ — газлар таркибидаги сув буғларини ажратиб олиш. Физик-кимёвий ҳамда физик усуллар ёрдамида бажарилади. Физик-кимёвий усул абсорбция ва адсорбция усулларини ўз ичига олади. Абсорбция усуллари газлардаги сув буғларини суюқ моддаларга юттиришга асосланган. Бу усулда куритиладиган газ аввал совитилади, кейин абсорбцион аппаратнинг пастки қисмига киритилади. Аппаратнинг юқори қисмидан газ йуналишига қарама-қарши абсорбент эритмаси (мае, диэтиленгликол) берилади. Абсорбент сифатида кальций хлорид (35—40%), глицерин (85%), диэтиленгликол (85—97%), учэтиленгликол, сульфат кислота (94—96%) ва б. моддаларнинг эритмалари ишлатилади. Газ таркибидаги намлик абсорбентга ўтади. Бундай усулда қуритилган газ таркибида купи билан 0,2 г/м3 нам қолади. Адсорбция усуллари қўлланилганда газлардан нам қаттиқ моддалар — адсорбентларга ютилади. Адсорбент сифатида қаттиқ ҳолдаги CaCI2, NaOH, КОН, MgO, P2O5, бокситлар, силикагел, алюмогел ва б. ишлатилади. Бу моддалар ўз оғирлигига нисбатан 2% дан 10% гача намни юта олади. Адсорбентлар газларни абсорбентларга нисбатан яхшироқ қуритади. Физик усуллар нам газни иссиқдик алмашиш аппаратларида сув ёки бошқа иссиқлик ютувчи суюқпиклар билан совитиш, газни сиқишдан сўнг совитиш ва сиқилган газни бирданига кенгайтиришга асосланади. Газларни ўта қуритиш учун одатда, икки поғонали схема татбиқ этилади. Бунда нам газ дастлаб абсорбцион ва сўнгра адсорбцион қурилмаларда қуритилади. Газни қуритиш қдан мақсад кўп компонентли газларни фракцияларга ажратиш, ёнувчи газларни қувурлар орқали жўнатиш ва б. Саноат учун Газни қуритишнинг аҳамияти катта.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган