Миқдори
Сотувда 22 дона бор
Нархи
1 500 000 сўм
Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади. Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман олганда битта асалари оиласи ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Аввало яхши асалари зотларини танлаб, харид қилинг. Оддий мисол, уй шароитида битта асалари оиласидан бир йилда ўртача 15 кг асал олинди, дейлик. Демак, бир йилда рўзғорингизда боқилаётган 10 та асалари оиласидан 150 кг. дан зиёд асал олинади. Бир кг асалнинг ўртача нархи бозорда 18 минг сўм деб ҳисобласак, бу бир йилда уй шароитида ҳар бир асалари оиласидан 324 минг сўмни ёки 10 та асалари оиласидан эса 2,7 миллион сўм қўшимча даромад келади демакдир.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган