Миқдори
Сотувда 5 дона бор
Нархи
5 000 000 сўм
ТАНДИР — нон, сомса, кабоб ва б. ни ёпиб пишириш учун қурилган махсус лой ўчоқ. Т. ясаш учун эчки ёки туя жуни, лойга қўшиб қорилади. Яхши пишитилгач, устига намакоб сепиб, латта билан ўраб қўйилади. Бир неча соатдан кейин қайта тепиб пишитилади. Сўнг эни 20—30 см, қалинлиги 8—10 см, уз. 80—90 см атрофида бўлакбўлак парчалар тайёрланади ва улардан бир нечасини бир-бирига тикка қилиб ёпиштириб Тандир ҳосил қилинади. Айрим тандирсозлар Тандир ясаш учун цилиндрсимон чуқур (қолип) қазиб, шу чуқур деворига тайёрланган лой бўлакларини ёпиштирадилар. Тандирнинг ичи намакоб сепиб силликданади. Хонадонларга қуриладиган ўртача Тандирнинг ички диаметри 0,8 м чамаси, ердан 0,8—1 м баланд қилиб ўрнатилади. Бундан каттароқ Тандирлар новвойхоналарга қурилади. Бухоро, Самарқандда Тандир ерга ёки махсус супага оғзи тик қилиб қурилса, Фарғона водийси ва Тошкентда ётиқ қилиб ўрнатилади. Атрофларига тутун тортадиган ва ҳаво кирадиган тешик (10—15 см ли)лар қилинади. Янги қурилган Тандирнинг ички деворларига пахта ёғи суркаб, бир кечакундуз давомида олов ёқиб қўйилади. IПун пай қилинса ёпилган ноннинг орқасига кесак илашмайдиган бўлади. Тандир Нон ёпишдан олдин шохшабба, янтоқ, ғўзапоя, ўтин ва б. билан оқаргунча қиздирилади (ҳозир газлаштирилган тандирлар ҳам учрайди).
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган