5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

ПИЁЗ УРУҒИ

  • Сотувчи:"SUPER-DAMAS" MCHJ
  • Манзил: Сурхондарё, Ангор т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 20.09.2024
  • Кўришлар сони : 112

Миқдори

Сотувда 1000 килограмм бор

Нархи

250 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Пиёз уруги дехкон хужаликлар томонидан тайёрлани сараланиб етиштирилган сифатли уруг булиб эрта пишар навили уруг 1 гектарига 50 центенер хосил беради.

Пиёз шифобахш, овқат ҳазм қилиш хусусиятларга эга ҳамда фойдали витаминларга бой сабзавот тури ҳисобланади. Мамлакатимизда пиёз ҳар йили қарийб 28–30 минг гектар майдонда экилиб, ўртача ҳосилдорлик 22–25 т/га ташкил қилади. Ҳар бир гектарга ўртача 14–16 килограмм уруғлик сарфланади.

Республикамизда пиёз уруғи баҳорги муддатда куйидаги саналарда экилади. Жанубий вилоятларда 5–25 февраль, марказий минтақа вилоятларида 20 феврал–10 март, шимолий минтақада эса 5–25 мартда экилади. Ёзги-кузги муддатда: шимолий минтақада 15 август–1 сентябрь, бошқа минтақаларда 15 август–10 сентябрда уруғ сепилади.

Пиёзни кўчат билан ўтқазиб етиштириш технологияси асосан эрта баҳорги муддатда қўлланилади. Бунинг учун пиёз экиш муддатларидан 50–60 кун олдин пиёз уруғлари ивитилиб нишлатилиб тайёрланади. Сўнг уруғлар майдонларга 1 м2 ҳисобига 25–30 г. дан сепилиб, устига тупроқ тортилиб, захлатиб суғорилади.

Кўчатхонадаги ҳарорат кундуз кунлари 20–25°С, кечалари 8–10°С атрофида сақланса ниҳоллар яхши ривожланиб, бақувват бўлиб ўсади.

Парваришлаш даврида ниҳоллар ўтоқ ва ягана қилинади. Пиёз ниҳолларининг бўйи 8–12 см. га етиб, 2–3 барг ҳосил қилганда асосий майдонга ўтқазишга тайёр ҳисобланади. Кўчатларни далага олиб чиқиб ўтқазиш олдидан майдон суғорилади.

Кўчатлар узун-қисқалигига қараб 50 тадан қилиб боғланиб, илдиз қисмидаги лой идишдаги сувга чайқаб олинади ва илдизларнинг учлари текислаб қирқилади. Кўчатларни эгатлар олиниб, захлатиб суғорилган далаларга ўтқазишдан олдин илдизи мол гўнги ва тупроқ аралашмасидан тайёрланган суюқ аталага ботирилиб олинади. Сўнг экиш схемаларига қараб далага 0,7–1 см чуқурликда ўтқазилади.

Кўчатлар қуйидаги схемаларда экилади: уч ва тўрт қаторли усулда, эгатлар ораси 70 ёки 90 см қилиб жойлаштирилади.1 м2 майдондаги кўчатлар сони 65–75 дона атрофида бўлиши мақсадга мувофиқдир. 1 гектар майдондаги кўчатлар 650–800 минг донани ташкил қилиши керак. Кўчатлар ўтқазилгач эгатларга кетма-кет сув таралади.

Бу усулда бир гектар майдонга кетадиган уруғ сарфи 3–4 маротаба камаяди. Шунингдек, икки марта ўтоқ ва ягана қилишга маблағ ва иш кучи кам сарфланади. Суғоришларни 2–3 марта кам ўтказиш ҳисобига 1200–1800 м3 сув тежалади. Тўлиқ кўчат ҳосил қилиш ҳисобига ҳосилдорлик 15–20 % ошади.

Парваришлаш тадбирлари ўз вақтида сифатли ўтказилса, пиёз ҳосилдорлиги 70–90 т/га. ни ташкил қилади. Ҳозир мамлакатимизда деҳқонлари пиёз етиштиришда юқоридаги технологиядан фойдаланиб мўл ҳосил етиштирмоқдалар.

 

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган