Миқдори
Сотувда 1500 тонна бор
Нархи
1 000 000 сўм
ЦЕМЕНТ (лот. caementum — шағал, чақиқ тош) — сунъий ноорганик кукунсимон боғловчи минерал. Сув қўшилса, хамирсимон масса ҳосил бўлади, вақт ўтиши билан қотиб, тошсимон жисмга айланади. Цемент ҳавода ҳам, сувда ҳам қотиш хусусиятига эга. Цемент қурилишда жуда кенг қўлланиладиган бетоннинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Цементнинг романцемент, портландцемент, глинозёмцемент, кенгаювчан, гидравлик қўшимчали кабитурлари мавжуд. Романцемент оҳактошни 900° гача куйдириш йўли билан олинади, кейин майдалаб кукун ҳолига келтирилади. Хом ашёнинг хилига қараб, романцементнинг қотиш муддати 15 минутдан 24 соатгача бўлиши мумкин. Унинг мустаҳкамлиги анча паст бўлиб, 25 дан 100 гача маркали бўлади. Шунинг учун ҳам унинг ўрнини 20-а. ўрталаридан бошлаб портландцемент эгаллай бошлади. Глинозёмцемент глинозём (алюминий оксиди)га бой бўлган тоғ жинслари — боксит (алюминий рудаси), оҳак ёки оҳактош аралашмасини куйдириш йўли б-н олинади. Кимёвий таркиби 40% СаО; 40% А12О3; 6 — 8% SiO2 дан иборат. Тез қотиши, мустаҳкамлигининг юқорилиги ва мине-раллашган сувларга турғунлиги б-н ажралиб туради. Маркаси 300; 400; 500. Нархи портландцементга нисбатан 2,5—3 баравар баланд. Глинозёмцемент катта мустаҳкамлик талаб этиладиган бетон ва темир-бетон конструкцияларда, денгиз ва минераллашган сувлар таъсирида бўладиган иншоотларда, тезкор йўл ва қурилиш ишларида, қиш шароитида бетонлашда қўлланилади. Кенгаювчан Цементнинг таркибида глинозём цементдан ташқари оҳак ва гипс ҳам бўлади; тез қотади; ўта мустаҳкам ва сув ўтказмас материал ҳисобланади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган