0 ( 0 та баҳо ) 0 та буюртма

Соғин Сигир

  • Сотувчи:"LAZIZA OAZIZ 777" MCHJ
  • Манзил: Жиззах, Арнасой т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 08.11.2024
  • Кўришлар сони : 172

Миқдори

Сотувда 14 дона бор

Нархи

14 000 000 сўм

12 600 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Сигирни соғишга тайёрлаш жараёнида елинни илиқ сув билан ювиш, тоза сочиқ билан артиш ва уқалашга алоҳида эътибор берилади. Чунки шу усул сигирнинг сут беришини тезлаштиради ва натижада елинда ҳосил бўлган сут батамом соғиб олинади.

Елиннинг сут бериш тезлиги муҳим сифат кўрсаткичларига киради. Унинг тезлиги 1 килограмм сут олиш учун кетган вақт билан ўлчанади. Биринчи бор туққан сигирнинг сут бериш тезлиги бир минутга 1,0-1,2 килограмм ва катта сигирларда – 1,2-1,5 килограмм бўлишлиги нормал ҳисобланади. Сигирнинг сут бериш тезлиги билан сут маҳсулдорлиги ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд.

Сигир қанчалик серсут бўлса, унинг сут бериш тезлиги шунча юқори бўлади. Серсут сигирларни кунига 3-4 маротаба соғиш ва соғишдан аввал елинини уқалаш сут безларининг фаолиятини кучайтиради.

Сут маҳсулдорлигини оширишда соғиш техникаси ўз таъсирини кўрсатади. Соғиш техникаси 2 усулда бажарилади: қўлда ва машинада. Қўлда соғиш усулининг 2 хили мавжуд. Биринчисида бармоқлар билан елин сўрғичларини юқоридан пастга қараб чўзиб соғилади. Иккинчисида қўлни муштум ҳолида елин сўрғичларини тутамлаб  бармоқлар билан сиқиб соғилади. Муштум услубида соғиш қулай ва мақбул ҳисобланади. Чунки бу усулда елин холатига ва ишлашига яхши таъсир кўрсатиш билан бирга сутнинг ёғлилигини оширади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган