0 ( 0 та баҳо ) 0 та буюртма

Ари оиласи

  • Сотувчи:"XOLDING SMART" MCHJ
  • Манзил: Сурхондарё, Олтинсой т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 12.11.2024
  • Кўришлар сони : 35

Миқдори

Сотувда 2000 дона бор

Нархи

2 000 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Mahsulot haqida qisqacha:

Асалари бежиз етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу фойдали ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Унинг асали, заҳри, сути прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Шунингдек, унинг муми саноатимизда муҳим хомашё ҳисобланади. Асаларилар ўсимлик гулини четдан чанглантириши натижасида, уларнинг турларини соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади ва уларнинг ҳосилини маълум даражада оширади. Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади. Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Куз ва қишловдан олдин тухумдан чиққан асаларилар эса, олти-етти ой яшайди. Эркак асаларилар оиланинг вақтинча аъзоси ҳисобланади. Уларнинг бирдан-бир вазифаси она асаларини кўпроқ уруғлантиришдир. Эркак асаларилар баҳор ўрталарида вужудга келади. Ишчи асаларилар эркак асаларини фақат шира йиғиш пайтидагина боқадилар. Шира йиғиш иши тугаши билан, эркак асаларилар рахмсиз суратда, уядан ҳайдаб чиқарилади. Она асалари уядаги ягана урғочи асалари бўлиб, барча асалариларнинг онасидир. Яхши она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди. Асалари оиласининг соғлом бўлиши, она асаларининг сифатига боғлиқ. Она асалари беш йилгача яшаши мумкин. Аммо икки ёшга киргач, унинг тухум қўйиш қобилити пасаяди ва кўпроқ эркак асалари чиқадиган тухум қўя бошлайди. Шунинг учун ҳам тажрибали асаларичилар она асаларини ҳар йили алмаштирадилар. Асалари зотларини танлаш. Асалари зотларини танлаш, сизга асалари оиласи қандай мақсад учун зарурлигига боғлиқ. Кимдир унинг асалига шайдо бўлса, кимдир унинг учиб юришини, унинг ишини кўриб завқланиб яшайди. Агарда асаларининг асали учун оладиган бўлсангиз, у ҳолда кўп асал берадиган асалари зотларини танланг. Асаларичиликда шу пайтгача ҳам ҳали инсон томонидан бирорта ҳам асалари зотлари яратилмаган. Шунга қарамасдан ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мослашган асалари зотлари бор. Мана шу зотларни абориген зот деб аталади. Бугунги кунда юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий зотли асаларилар билан бирга “Ўрта рус”, “Кулранг Кавказ тоғ асалариси”, “Карпат” зотли асаларилар ва бошқа жойдан келтирилган “Италия” зотли асалари ҳамда Австриядан келтирилган “Краинка” асалари зотлари тарқалган. Асалари оиласи қанча асал беради? Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман олганда битта асалари оиласи ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришанса ва қаралса, ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Айрим асаларичилар эса бундай асалариларни кўз қорачиғидай асраб вақти-вақти билан озиқлантириб, мўл-кўл асал олишга эришаяптилар ҳам. Аммо қанча асал бериш, ҳар бир асалари оиласида турлича бўлади. Булар албатта, уларни яхши серасал ўсимликлар жойлашган жойга кўчириб туришга ва асалари зотига ҳам боқлиқдир. Фойдаси бирга-бир. Хуллас, уй шароитида 10 тагача асалари оиласини боқиш бемалол ўзини оқлайди. Хўш, уй шароитида асалари оиласини боқишни қандай йўлга қўйиш мумкин? Агар ҳовлингиздаги томорқада етарли шароит бўлса, ҳеч иккиланмай, бу ишни бошлайверишингиз мумкин. Аввало яхши асалари зотларини танлаб, харид қилинг. Оддий мисол, уй шароитида битта асалари оиласидан бир йилда ўртача 15 кг асал олинди, дейлик. Демак, бир йилда рўзғорингизда боқилаётган 10 та асалари оиласидан 150 кг. дан зиёд асал олинади. Бир кг асалнинг ўртача нархи бозорда 18 минг сўм деб ҳисобласак, бу бир йилда уй шароитида ҳар бир асалари оиласидан 324 минг сўмни ёки 10 та асалари оиласидан эса 2,7 миллион сўм қўшимча даромад келади демакдир. Агар асалари оиласини харид қилмоқчи бўлсангиз, аввало, унинг соғломлигига эътибор беринг. Асалари оиласига четдан туриб разм солинг, асалариларнинг уядан учиш ва қайтиб келишига эътибор беринг. Уларнинг учиш парвози бир текисда, иттифоқ бўлиши керак. Негаки, баъзи асалари оилаларида асалари парвози анча суст бўлади. Бу эса бундай асалари оилаларида она асалари кекса ёшли ва каммаҳсуллигидан дарак беради. Бундан ташқари, уядаги она асалари ёшига эътибор беринг. Ёш она асаларилар тез ҳаракатчан бўлади, кекса она асаларилар эса секин ҳаракат қилиб, унинг қанотларининг учки қисми бир оз қирқилган бўлади. Уядаги рамкалардаги наслни жойлашишига эътибор қаратинг. Рамкадаги очиқ ва ёпиқ насл бир текис жойлашган бўлса, демак она асалари ёш, серпушт бўлади. Оилада эркак асалари сони кўп бўлса, билингки, оиладаги она асаларининг ёши каттадир. Бундай она асаларини алмаштиришга тўғри келади. Шу белгилар билан оиладаги она асаларининг ёши аниқланади. Кўп асал берадиган асалари оиласини қандай аниқласа бўлади? Асалари оиласини кучига қараб, албатта. Кўп асал берадиган асалари оиласида рамкалар сони 10–15 та ва ундан ҳам кўп бўлади. Бу рамкаларда 8–10 та гача очиқ ва ёпиқ насллар бўлиши лозим. Рамкалар орасидаги йўлакчалар асалари билан зич жойлашган бўлиши керак. Бу белгилар, албатта асалари оиласи кучли ва кўп асал тўплашидан далолат беради. Асалари оиласининг текшириш қоидалари. Асалари оиласини ташқи ҳарорат салқин жойда +14оС дан паст бўлмаганда, умумий текширишга киришилади. Аммо асалари оиласининг умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда тўлиқ текшириш ишлари ҳаво ҳарорати 16–18оС бўлгунча қолдирилади. Асалари оиласини текшираётган вақтда асаларичининг қўли тоза, оқ ёки қора халат ҳамда қўланса (атир, упа, пиёз, саримсоқпиёз, бензин, керосин, тер) ҳид келмайдиган кийимларни кийган бўлиши керак. Шундай қилинганда асаларилар кам безовталанади ва чақишга ҳаракат қилмайди. Асалари оиласини текширишда тутатгич ёрдамида асалари уясига асалари кирадиган туйнукча орқали 2–3 марта тутун тутатилада, орадан 1–1,5 дақиқа ўтгач уя қопқоғи очилиб, устки ёпқичнинг бир чеккасини қайтариб, секин-аста рамкаларни асаларичи исканаси ёрдамида суғуриб олиб, текширишга киришилади. Уяни текшириш вақтида асаларилар билан ишлаш қоидасига (уяни тақиллатмай, асалариларни безовталантирмай) амал қилиш керак. Оилани текшириш вақтида асаларичи асалари кирадиган туйнукча олдини тўсиб қўймаслиги лозим, у уянинг ён тарафида туриб ишлаши зарур, акс ҳолда асаларилар безовталаниши мумкин. Бундан ташқари, асалари уяси текширилаётган пайтда, қўшни уя асаларилари ўғирликка кираётганини сезса ҳам асаларилар безовталанади. Шунинг учун ҳам текширишни дарҳол нариги четдаги қатордан бошлаш керак. Асаларичи иш бажаришга киришишда, аввал ишлаш учун керакли асбоблар: асаларичи кўчма қутиси, чириган тўнка, дарахт пўкаги, ва тутатгич асбобини тайёрлаб қўйиши лозим. Асаларизорда асалари оиласи билан иш бошлашда, олдин оқ халат ва бошга кийиладиган тўрли юз ниқобини кийиб ишга киришиш керак. Уядан суғуриб олинган рамкаларни уя устида кузатиш тавсия этилади, шундай қилинганда рамкадан тўқилган ёш асаларилар уяга тушади ва нобуд бўлмайди. Рамкаларни асаларилардан тозалаш керак бўлса, ғоз патидан тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида, асаларилар супуриб туширилади. Агар ўша рамкада ёш асалари қуртчалари ва янги келтирилган гул шираси бўлмаса, у ҳолда рамканинг икки четидан маҳкам ушлаб, асалариларни силкитиб тушириш мумкин. Оиланинг ички ҳажми кенгайтирилаётганда юзаки текширилади ва чеккадаги рамкаларни бир оз четга суриб, уларнинг ўрнига кенгайтиришга мўлжалланган рамкалар қўйилади.  Сўнгра асалли рамкалар олинади. Бунда очиқ наслли рамкалар олинмайди ва она асалари оҳисталик билан бошқа рамкага олиб қўйилади. Асалли рамкалар устидаги мум қопқоқчалар, ўткир ва иссиқ пичоқ ёрдамида кесиб олинади. Бундай рамкалардаги асал махсус асбоб асалторткич ёрдамида ажратиб олинади. Асали олинган рамкаларга бир оз сув сепиб, асалари оиласига берилса, уни асаларилар тез ва осон тозалаб қўяди. Асал тортиш мавсуми йил давомида 2–3 маротаба, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Асал тортиш мавсуми тугагач, асалари оиласини қишловга тайёрланади. Бунинг учун қишловга кетадиган асалари оилаларига кўп миқдорда ёш асаларилар бўлиши таъминланади ва ҳар бир асалари оиласига қишлов учун, унинг кучига қараб 10–15 кг. гача сифатли озуқа асал қолдириш лозим.  Варроатоз касаллиги бугунги кунда асалариларнинг энг хавфли касаллиги бўлиб, каналар ишчи, эркак ва ёш асалари насли танасида паразитлик қилиб яшайди. Агар йил давомида варроатозга қарши курашилмаса асалари оиласи нобуд бўлиши мумкин. Асаларининг касалликлари ҳар хил бўлади. Уларни икки гуруҳга; юқумли ва юқумсиз касалликларга бўлиш мумкин. Асалари касалликларининг олдини олишнинг энг асосий йўлларидан бири – бақувват оилаларнинг яхши, зооветеринария қоидаларига асосан ҳар йили барча асалари оилаларини ветеринария врачи кўригидан ўтказиш ва асалариларга баҳорда антибиотик дорилар қўшилган қўшимча озиқалар беришдир.  Шунинг учун ҳам фақат мутахассисларгина касалликни аниқлай олишлари ва унга қарши муваффақиятли даволаш тадбирларини қўллашлари мумкин. Касалликни аниқлаш, кўпинча турли ташхислар қўйиш ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ, касалланган асаларилардан ва унинг наслидан намуна олиб, яқин орадаги ветеринария лабораторияларига мурожаат қилиш керак.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган