Миқдори
Сотувда 15000 метр бор
Нархи
60 000 сўм
65 000 сўм
ГАЗЛАМА — аркок ва танда ипларининг ўрилишидан ҳосил бўладиган, пардозланган ва ишлатишга тайёр мато. Ўлчаб — газлаб (қ. Газ) сотилганлиги учун шундай номланган. Газлама қадимда дарахт пўстлоқларидан қўлда, кейинчалик толалардан ёғоч дастгохлар, дўконлар, тўқув станокларида тўқилган. Ҳозир асосан автомат станокларда тўқилади.
Оқартирилган, сидирға ёки гулли, ўнг томони тукли ва туксиз Газламалар бўлади. Газламадан кийим-кечак тикилади, рўзғор буюмлари тайёрланади, у техниканинг турли соҳаларида ишлатилади. Газламалар танда (ўриш, бўйлама) ва арқоқ (энлама) ипларнинг ўрилиши, уларнинг материали, эни, пардоз турлари, ишлатилиши билан бир-биридан ажралади (ип газлама, жун газлама, ипак газлама ва ҳ. к.). Г. нинг пишиқлик, киришувчанлик, чўзилувчанлик, қалинлик хоссалари бор. Пишиқлик — танда ва арқоқ ипларининг пишитилиши ва ўрилишига боғлиқ, у махсус динамометр ёрдамида аникданади. Чўзилувчанлик — танда ва арқоқ иплари йўналишида тортилганда йиртилгунча узайиши. Динамометрда пишиқликни ўлчаш вақтида аниқланади. Киришувчанлик — сақлаш, ҳўллаш, ювиш ва б. ҳолларда ўлчамининг қисқариши. У танда ва арқоқ ипларининг материали ва хоссалари, тўқиманинг тузилиши ҳамда пардозлаш хилларига боғлиқ; Г. 3—10% киришиши мумкин. Қалинлиги танда ва арқоқ ипларининг йўғонлигига, зичлиги ва пардоз турларига боглиқ. Кийимлик Газлама ларнинг қалинлиги 0,1—5,0 мм, техникада ишлатиладиганлариники бундан қалин бўлади. Қалинлик махсус асбоблар билан ўлчанади. Газламаларни пардозлашда тукини йўқотиш, оҳорини тўкиш, оқартириш, бўяш, гул босиш, тараш ва б. ишлар бажарилади. Тукини йўқотиш — Г. юзига чиқиб қолган ип ва толаларни олиб ташлаш; куйдириш ёки қирқиш йўли билан бажарилади. Куйдириш учун Газламалар қизитилган металл юзасидан ёки газ алангаси устидан тез ўтказилади. Қирқиш эса махсус машиналарда тез айланувчи пичоқлар ёрдамида бажарилади. Бунда Газлама текис ва чиройли бўлиб чиқади. Оҳорини тўкиш — танда ипларидаги оҳорни ювиш, бунда Газлама махсус эритмали ҳовузда ивитилади, сўнгра ювиб оҳордан тозаланади. Оҳори тўкилган Газлама бўялади, гул босишда бўёвчи моддалар ипларга яхши ўрнашади ва ювилганда айнимайди.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган