Миқдори
Сотувда 2 дона бор
Нархи
30 000 000 сўм
— Қандай ҳолатларда беморларга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади?
— Сунъий тиш қўйишда бемор ёши аҳамиятсиз. Йўқотилган тишнинг ўрнини сунъий тиш билан тўлдириш лозим. Сабаби, агар тиш бўлмаса, овқат ҳазм қилиш тизими бузилади. Бу юзнинг ташқи кўринишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Болалардаги сут тишларининг эрта тушиб кетиши таом ейишдаги қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Бироқ организмида бирор бир металлга аллергияси бўлган кишиларга сунъий тиш қўйиш тақиқланади.
— Оғиз бўшлиғига сунъий тиш, бюгель ёки протез қўйишдан аввал нималарга аҳамият бериш керак?
— Аввало, оғиз бўшлиғи инфекциялардан холи бўлиши лозим. Сунъий тиш қўйиладиган жой даволанган ва соғлом бўлиши керак. Агар оғиз бўшлиғида касалланган тишлар, протез қўйиладиган чегарада яллиғланиш мавжуд бўлса, сунъий тиш қўйишдан аввал ана шу жойлар охиригача даволаниши, ковак тишларни эса тозалаш ва пломбалаш лозим.
— Сунъий тишларнинг тури, бир-биридан фарқи, нархи, чидамлилиги, саломатликка салбий ёки ижобий таъсири ҳақида нима дейсиз?
— Сунъий тишлар олинадиган ва олинмайдиган турга бўлинади. Улар тайёрланишига кўра пластмасса, металл, чинни ва аралаш материаллардан тайёрланган бўлиши мумкин. Сунъий тишларнинг материали қанча содда бўлса, нархи ҳам шунча арзон бўлади. Бундан ташқари, тайёрлашда ишлатиладиган материалларнинг таннархи ҳам аҳамиятга эга. Стоматолог врач, тиш ясовчи техникнинг иш ҳақи ҳам протезнинг умумий нархига таъсир кўрсатади. Ҳар бир протезнинг чидамлилиги ўрта ҳисобда 5 йилдан 15 йилгача мўлжалланган бўлади. Агар протез тўғри ва сифатли тайёрланган бўлса, организмга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, протез тиш қўядиган киши ҳам, ўз навбатида, сунъий тишларига эътибор бериши, ювиб туриши, ҳар 6 ойда шифокорга кўриниши лозим.
— Бюгель нима? Унинг қандай тури бор? Улар бир-биридан фарқланадими?
— Бюгель қисман олиб қўйиладиган протез тури бўлиб, оғиз бўшлиғи тиш қаторларида кўплаб тишларнинг йўқлиги, кўприк протезларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Бюгелнинг кўплаб турлари мавжуд: илмоқли, релсли, қулфли ва ҳоказо. Илмоқли бюгеллар соддароқ ва нисбатан арзонроқ ҳисобланади. Бу тур оғиз бўшлиғининг орқа соҳаларига жойлаштирилади. У жағ тишлар бўлмаган ҳолатларда қўйилади. Қулфли бюгеллар эса орқа тишлари бўлган беморларга қолган тишларни қоплаш учун қўйилади. Бюгель протезларининг ички қисмидаги махсус темир бўлиб, у ҳар бир кишига алоҳида мўлжаллаб қўйилади. Шу сабабли ҳам уларнинг нархи бироз қиммат.
— Бюгель тишлар, асосан кимларга қўлланилади, кимларга мумкин эмас? Нархи, чидамлилиги қандай?
— Бюгель тишлар, асосан, тиш қаторидаги тишларнинг кўплари бўлмаган ҳолатларда қўйилади. Мақсад, оғиз бўшлиғига тушаётган чайнов босимини тўғри тақсимлашдир. Бундай протезни қўйиш учун оғиз бўшлиғида камида 5-6 та тиш бўлиши лозим. Шу билан бирга, мавжуд тишлар илдизининг бақувватлиги, соғломлигини назарда тутган ҳолда, ҳар бир беморга индивидуал равишда тавсия берилади. Бюгель протезларининг чидамлилик даражаси юқори. Чунки уларнинг ичида металл каркас бўлади. У протезнинг мустаҳкамлигини белгилайди. Кобалтли хромдан тайёрланган бюгель протезга нисбатан бақувват саналади. Никелли хромдан тайёрлангани эса арзонроқ ва нисбатан эгилувчан бўлиб, унда деформацияланиш эҳтимоли мавжуд.
— Имплантант нима ва ундан кимлар кўпроқ фойдаланади?
— Йўқотилган тишнинг ўрнига қўйиладиган сунъий илдиз дентал имплантант дейилади. Афзаллиги у тишнинг илдизи сифатида қўйилади ва тиш илдизи вазифасини бажаради. Беморга чайнаш функциясини тўлиқ тиклаш имконини беради. Кўпчилик доимий равишда олиниши, буралиши, чиқарилиши мумкин бўлган протезларни тақишни хуш кўрмайди, кўниколмайди. Дентал имплантант айнан шундай беморлар учун мўлжалланган. Уни олишга, ечишга ҳам эҳтиёж туғилмайди.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган