5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

дон ва озуқа

  • Сотувчи:YUNUSOVA PARVINOZ FAXRIDDINOVNA
  • Манзил: Сурхондарё, Жарқўрғон т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 04.02.2025
  • Кўришлар сони : 74

Миқдори

Сотувда 2000 тонна бор

Нархи

4 500 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Mahsulot haqida qisqacha:

Чорва молларининг озиқ рационида концентрат ем сифатида маккажухори, арпа, сули, тарик, нухат, люпин, соя, боб, жавдар кабилар булиши максадга мувофикдир. Озиқ учун ажратилган донлар юкори сифатли, могорланмаган, пихланиб хидланмаган, бегона утларнинг уруги билан тош, шиша майдалари билан ифлосланмаган булиши лозим. Ёввойи ут аралашмалари 1%дан, захарли глюказидлар ва алкалоидлар саклайдиган усимликлар дони 0,7 %дан ошмаслиги керак. Донлар омборхоналарда сакланаётган вакт давомида могорлаб кетмаслигини таъминлаш учун унинг намлигини 14-16% дан оширмаслик лозим. Айни тадбирга риоя килинмаса, доннинг озиқлик киммати пасаяди, сифати йуколади. Одатда дон-концентрат емларнинг озиқлик киммати бошка хил озиқларнинг туйимлилигига нисбатан устун туради. Шунинг учун хам улар парранда ва чучка учун асосий озукадир. Бошка турдаги молларга эса ем сифатида фойдаланилади. Кимёвий таркиби жихатидан донлар 3 гурухга булинади:

а) углевод моддаларга бой булган донлар - бошокли усимлик дони;

б) протеинга бой донлар - дуккакли усимликлар дони;

в) ёг моддасини куп саклайдиган донлар - ёгли усимликлар донива магизи.

Дон таркибида юкори калорияли озиқ моддалар куп, шунинг учун уларни рационларни кувватли моддалар билан туйинтириш учун киритилади. Улар билан молларнинг махсулдорлигини ошириш мумкин. Юкори туйимликка эга булганлиги туфайли дон озиқлар молларга маълум микдордагина едирилиши керак. Жумладан, согин сигирларнинг озиқ мувозанатида рацион туйимлилигининг 25-30% микдорида, 6 ойликкача булган бузокка 40%, бир йил ёшгача булган корамолга 30-35%, гушт бокилаётган катта ёшдаги корамол ва куйга 20-25%, отларга 35-40%, чучкаларга 70-75 %, паррандага 80-85% микдорида берилиши лозим. Дон озиқлар сарфи хар 1 ц сут ишлаб чикаришга 20 кг, 1 ц мол ва куй гушти олишга 20 кг, 1 ц чучка ва парранда гушти олишга 40 кг атрофида булиши максадга мувофикдир.

Дон озиқларни мол ва паррандаларга едиришдан олдин маълум хил усуллар билан ишлов берилса, яхши ҳазм булади. Бундай усуллардан бири донни майдалашдир. Бутун холда чучкага берилган арпанинг озиқ моддалари 67 %, заррачалари 2-2,5 мм йирикликда килиб майдаланганда 79%, йириклиги 1-1,5 мм килиб майдаланганда 85 % ҳазм булади. Бундан ташкари, донни япалоклаб эзиш, бодрок килиб ковуриш, пишириш, бугда ивитиш каби усуллар билан ишлов бериб сунгра молга едириш самарали натижа беради. Хамма хилдаги донлардан чорвачиликда энг куп самарали кулланиладиган маккажухори, арпа, жавдар ва сулидир.

Маккажухори. Маккажухори усимлиги куп кувват бера оладиган хусусияти билан машхурдир. Хар 1 га пайкалдан 90 ц га етказиб озиқ бирлиги ва 5 ц етказиб озиқ протеини бера олади. Унинг донида сув 13 %, хом протеин 8-10%, оксил 9,5 %, ёг 4,1-4,3 % , хом клетчатка 2,2 %, азотсиз экстрактив моддалар 67,7 %, кул колдиги 1,6 %ни ташкил этади. Хар бир кг дон тана вужудида 3280-3350 килокалория энергия ажрата олади. Туйимлилик киммати жихатидан 1 кг дон 1,34 озиқ бирлиги ва 78 г ҳазм будадиган протеинга эга. Протеиннинг таркибида аминокислоталардан лизин, метионин, цистин, триптофанаргинин, гистидин, лейцин, изолейцин, фенилаланин, треонин, валин бор.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган