Кўришлар сони : 82
5 (2 та баҳо) 0 та буюртма

Ўрдак

200 000 сўм

197 000 сўм

  • Қўшилди : 18.03.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Самарқанд, Пахтачи т.

Миқдори

Сотувда 1000 дона бор

Маҳсулот ҳақида қисқача:

ЎРДАК, хонаки ўрдак — ўрдаксимонлар оиласига мансуб парранда. Мил. дан минг йил олдин хонакилаштирилган. Ёввойи ўрдак — кряквадан келиб чиққан. Ўрдак деярли барча мамлакатларда, айниқса, Хитой (562 млн. бош), Индонезия (28 млн. бош), Вьетнам (50 млн. бош)да кўп урчитилади. Жаҳонда жами 830 млн. бош Ўрдак боқилади (1999). Ўрдакнинг тана тузилиши қайиқсимон, кўкраги кенг, бўйни ва боши узун, оёқ бармоқлари сузувчи парда билан қўшилган. Тумшуғи сарғишқизил ёки тўқ сариқ, бир оз қайрилган. Патларининг ранги оқиш, сарғимтир, кулранг, қора ва бошқалар Эркагининг думида бир нечта юқорига қайрилган патлари бор. 24—28 ҳафталигида жинсий етилади. Тўдада 5—6 макиёнга битта эркак Ўрдак қолдирилади. Бир мавсумда (5—6 ой) 90—130 та тухум қилади (сунъий туллатиб йилига 250 тадан тухум олиш мумкин). Тухуми вазни 85—90 г. Тухумидан тухум порошоги, меланж тайёрлашда ва кондитер саноатида фойдаланилади. Тухумдан жўжа очиб чиқиш (инкубация) муддати 27—28 кун. Вояга етган эркак Ўрдак вазни 3—4, макиёни 2,5—3 кг. Берадиган маҳсулотига қараб Ўрдак гўшт, гўшттухум ёки тухумгўшт, серпушт (сертухум) зотларга ажратилади. Ўрдак, асосан гўшт учун етиштирилади. Гўшти майин, мазали, парҳез маҳсулот. Хўжаликларда зотли Ўрдакнинг асосий қисмини п е к и н . лари ташкил этади. Кичик фермер хўжаликлари ва хусусий хўжаликларда оқ москва, украина оқ ва кулранг Ўрдаки ҳамда хакикемпбелл ва бошқалар зотлари боқилади. Ўрдак гўшти, асосан, ихтисослаштирилган хўжаликларда интенсив технология асосида етиштирилади. Саноат усулида етиштиришда Ўрдаклар гўшт учун махсус катакларда боқилади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган