Миқдори
Сотувда 20 дона бор
Нархи
7 000 000 сўм
7 от кучилик мотокултиватор (лот. cultivo — ишлов бериш, чопиқ қилиш) — шудгорда тупроқ қатламини ағдармай юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, чопиқ қиливадиган экинларнинг қатор ораларига ишлов бериш, ўсимликларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш, ниҳолдарни яганалаш ва эгат очишга мўлжалланган қ. х. қуроли. Вазифасига кўра, ёппасига ишлайдиган, чопиқ қиладиган, озиклантиргич-К., муайян ишларни бажарадиган махсус Культиватор ларга; трак-торга қўшилишига кўра, тиркама ва ўрватма Культиватор ларга бўлинади. Ҳар қандай Культиватор рама, осиш механизми (ўрватма Культиватор учун) ёки тиркаш қурилмаси (тиралма Культиватор учун), иш органлари, иш органларининг ишлаш чуқурлигини ростлаш ва уларни кўтариш механизмлари, та-янч ғилдирақлардан иборат. Культиваторга унинг вазифасига қараб қуйидаги иш органлари ўрватилади (1расм). Культиваторнинг асо-сий иш органи панжа ҳисобланади. Ёппасига ишлайдиган Культиватор шудгорда бегона ўтларнинг илдизини қирқиш, экиш олдидан тупроқни 12 см гача чу-қурликда юмшатиш учун қўлланилади. Чопиқ қиладиган Культиватор қатор ораларини ишлаш, экинларни суғориш учун эгатларни очиш, қаторларга минерал ўғитлар солиш ишларига мўлжалланган. Культиватор озиқлантиргич экин қатор ораларини ишлаш (юмшатиш, ўтоқ қилиш ва б.) билан бирга ўсимликларнинг ўсиш даврида минерал-органик ўғитлар солишда қўлланилади. Махсус Культиваторга бегона ўтларнинг пояси, илдизи ва уруғларини ёнувчи газларнинг алангаси ҳамда иссиқлиги билан куйдириб йўқотадиган оловли Культиватор, тупроқ қатламини ағдармасдан чуқур юмшатадиган ётиқ кесувчи1-расм. Культиваторнинг иш органлари: а — бир ёклама ясси (ётиқ) кесувчи панжа; 6 — ясси кесувчи ўқ ёйсимон панжа; в — универсал ўқ ёйсимон панжа; г — юмшатувчи вайзасимон панжа; д — юмшатувчи искана-симон панжа; е — юмшатувчи айлантирма панжа; ж — окучник; з — сих (игва)ли диск.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган