Миқдори
Сотувда 400000 дона бор
Нархи
5 000 сўм
Малина бир ерда кўчирилмасдан 10-12 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ ўсади. Шунинг учун экин майдони танлашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Малина учун совуқ шамоллардан тўсилган, панароқ, ҳосилдор ҳамда сув қатлами ер юзасидан 1,5 м дан паст бўлган майдонлар ажратилади.
Малина чириндига бой, сувни яхши ўтказувчи қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Оғир тупроқли, шўрхок, ботқоқ, карбонати кўп ерларда малинани экиш ярамайди.
Малинанинг илдиз тизими ҳайдаладиган қатламда горизонтал жойлашади. Шунинг учун ер қанчалик чуқур бўлса, унда озиқ моддалар ва нам шунчалик кўп тўпланади. Илдиз системаси бақувват ривожланиб, экин серҳосил бўлади. Малина экиладиган ер 30-35 см чуқурликда ҳайдалиб, 1 м2 ерга 6-8 кг гўнг ва 80 г суперфосфат солинади. Сўнгра текисланиб, 1,5-2 м оралиқда жўяк олинади.
Малина кўчатларни экиш жараёни Ўзбекистон шароитида суғориладиган ерларда кузда октабр-ноябр ойларида ёки эрта баҳорда бошланади.
Кузда экилган кўчатлар яхши ўрнашиб олади ва эрта баҳорданоқ ўса бошлайди. Кўчатларни ораси 50 см дан қилиб, чуқурлиги ва эни 40 см дан қилиб ковланган чуқурларга экилади. Экишдан олдин касалланган, синган, зарарланган илдизлари кесиб ташланади. Жуда узун илдизлари ҳам қисқартириб кесилади. Малина кўчатини ўтқазишнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, кўчатнинг илдиз бўғзи ер сатҳи билан тўғри келиши керак. Илдизлар ҳамма томонга бир хилда таралади, тупроқ билан кўмилган заҳоти 5-6 литр сув қуйилади. Чуқурчалар усти гўнг, торф кабилар билан беркитилади ва қолган қисми кесиб ташланади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган