5 ( 13 та баҳо ) 0 та буюртма

Малина кўчат

  • Сотувчи:"ALPOMISH XOSIYATXON FAYZI" FX
  • Манзил: Фарғона, Фарғона т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 02.02.2024
  • Кўришлар сони : 392

Миқдори

Сотувда 800000 дона бор

Нархи

5 000 сўм

Бу ҳафтада 4 киши сотиб олди

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Малина бир ерда кўчирилмасдан 10-12 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ ўсади. Шунинг учун экин майдони танлашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Малина учун совуқ шамоллардан тўсилган, панароқ, ҳосилдор ҳамда сув қатлами ер юзасидан 1,5 м дан паст бўлган майдонлар ажратилади.

Малина чириндига бой, сувни яхши ўтказувчи қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Оғир тупроқли, шўрхок, ботқоқ, карбонати кўп ерларда малинани экиш ярамайди.

Малинанинг илдиз тизими ҳайдаладиган қатламда горизонтал жойлашади. Шунинг учун ер қанчалик чуқур бўлса, унда озиқ моддалар ва нам шунчалик кўп тўпланади. Илдиз системаси бақувват ривожланиб, экин серҳосил бўлади. Малина экиладиган ер 30-35 см чуқурликда ҳайдалиб, 1 м2 ерга 6-8 кг гўнг ва 80 г суперфосфат солинади. Сўнгра текисланиб, 1,5-2 м оралиқда жўяк олинади.

Малина кўчатларни экиш жараёни Ўзбекистон шароитида суғориладиган ерларда кузда октабр-ноябр ойларида ёки эрта баҳорда бошланади.

Кузда экилган кўчатлар яхши ўрнашиб олади ва эрта баҳорданоқ ўса бошлайди. Кўчатларни ораси 50 см дан қилиб, чуқурлиги ва эни 40 см дан қилиб ковланган чуқурларга экилади. Экишдан олдин касалланган, синган, зарарланган илдизлари кесиб ташланади. Жуда узун илдизлари ҳам қисқартириб кесилади. Малина кўчатини ўтқазишнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, кўчатнинг илдиз бўғзи ер сатҳи билан тўғри келиши керак. Илдизлар ҳамма томонга бир хилда таралади, тупроқ билан кўмилган заҳоти 5-6 литр сув қуйилади. Чуқурчалар усти гўнг, торф кабилар билан беркитилади ва қолган қисми кесиб ташланади.Малина кўчати экилгандан сўнг иккинчи йили ҳосил беришни бошлайди. Учинчи-тўртинчи йиллари эса ялпи ҳосилга киради. Малина меваси ниҳоятда нозик бўлгани учун банди билан узилади. Унинг ўта пишиб кетишига йўл қўймасдан, тезда териб олиш керак. Терилган куни истеъмол қилинадиган, шунингдек қайта ишлашга мўлжалланган малинани банди билан термаса ҳам бўлади. Малинанинг меваси қулупнай тугаш даврларида яъни май ойининг охири ва июн ойининг бошларида пишишни бошлайди. Йиғиб олиш август ойига қадар давом этади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган