Миқдори
Сотувда 150 дона бор
Нархи
100 000 сўм
Асосий биологик хусусиятлари
Қуён ўсимликхўр кемирувчилар оиласига мансуб жонивор-дир. Жинсий ва жисмоний жиҳатдан 3-4 ойга тўлганида етилади. Урғочи қуённинг ҳомиладорлик даври 29-31 кун давом этади. Янги болалаган урғочи қуён 2-3 кундан сўнг жинсий майил билдириб, такрор уруғланиши мумкин. Тулаш мобайнида қуён момиғи осон ажралади. Момиқ олиш учун мўлжалланган қуён зотини етиштирувчи қуёнбоқарлар жониворнинг ушбу хусусиятини билиши керак. Бундай зот момиқлари ҳар 2-2,5 ойда юлиб олинади. Яхши боқилган тўрт ойлик қуён вазни 3-3,5 килограммга етади. Яъни, туғилгандаги вазнига нисбатан 60 баробар оғир бўлади. Ёш қуёнчаларда копрофагия (ўз ахлатини истеъмол қилиш), одатда, 23-24 кун ўтгач, она сутидан ташқари бошқа емлар билан ҳам озиқлана бошлаганидан сўнг намоён бўлади. Копрофагия қуёнлар организми учун фойдали хисобланади.
Қуён боқишнинг фойдали жиҳатлари
Асосий турлари ва зотлари
Қуёнлар олинадиган махсулотга қараб 3 турга бўлинади: гўшт, гўшт-тери (мўйна) ва юнг олинадиган қуёнлар.
Қуёнлар яна қуйидаги хусусиятлари бўйича ҳам турларга бўлинади:
Совет шиншилласи. Йирик, гўшт-тери олишга ихтисослаш-тирилган. Бақувват жуссаси ва қалин юнг қатлами билан фарқланиб туради. Ўртача ти-рик вазни 5 килограмм, айримлари эса 6-7 килограммгача етилади. Урғочи қуён серпушт, сутлилик даражаси юқори бўлиб, 8-12 бошгача бола боқиб, улғайтиради. Баданидаги юнг қопламаси кумуш ва кумуш-мовий тусда бўлади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган