Количество
В продаже 25 штука есть
Стоимость
6 000 000 сум
Стабилизатор (лот. стабилис — турғун, доимий) — и. ч. жараёни, машина параметрлари, электр катталиклар ва бошқа кўрсаткичларни бир меъёрда ушлаб турадиган асбоб, мослама ёки модда. Мас, авиация Си — самолётнинг бўйлама турғунлиги ва бошқарилувчанлигини таъминлайдиган қуйруқ қанотининг қўзғалмас қисми. Кучланиш ёки ток Си тармоқдаги кучланишнинг ўзгариши ва нагрузка кийматидан қатъи назар кучланиш ёки токни автоматик тарзда бирдай ушлаб туради. Денгиз Си кеманинг чайқалишини камайтиради, у гироскоп принсипига асосланган. Фотографик С. фото эмулсияларнинг эскиришини секинлатиш ёки унга барҳам бериш учун ишлатиладиган модда. С. сифатида симоб, олтин, платинанинг комплекс бирикмалари ва бошқа оғир металларнинг тузлари ишлатилади. П о лимерлар Си ҳам уларнинг эскиришини тўхтатувчи модда; оксидланишга каршилик кўрсатувчи антиоксидантлар, фотолиз ва фотооксидланишни тўхтатувчи фотостабилизаторлар, нурланиш таъсири остида эскиришга тўсқинлик килувчи антирадлар ва бошқалардан иборат.Манбаларнинг бу аниқликдан четга чиқишлари ностабиллик ҳолати дейилади. Ҳар бир радиоқурилмалар учун фоиз ҳисобда манбаларга рухсат берилган ностабиллик катталиги белгиланган. Масалан, радио узатувчи қурилмаларда ва радиостансия-ларда манбалар учун ностабиллик 2 – 3 % гача рухсат этилган.Электрон микроскопларда ностабиллик 0,005% гача, ўзгармас ток кучайтиргичларида ва жуда аниқлик билан ишлайдиган электрон ўлчов асбобларида 0,0001% гача.Асбоб қанча сезгир бўлса, у шунча аниқ ўлчайди ва унинг манбайи шунча стабил бўлиши лозим
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены