5 ( 9 та баҳо ) 0 та буюртма

Иссиқхона учун Плиетилен плёнка

  • Сотувчи:"PREMIER GULISTON" MCHJ
  • Манзил: Сурхондарё, Жарқўрғон т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 20.08.2024
  • Кўришлар сони : 150

Миқдори

Сотувда 1000 килограмм бор

Нархи

60 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Плёнка ҳаво бўшлиғи ва тупроқни ҳимоя қилиб иситади. Шунингдек у иссиқхона ичидаги ўсимликларни совуқдан, ёмғир жалаларидан ҳамда шамоллардан асрайди. Лимон, мандарин каби ситрус меваларни, бодринг, помидор, қалампир ва бошқа сабзавот экинларини, гулларни ҳамда кўкатларни ўстиришда оддий полиэтилен плёнкалар қўлланилади. Плёнка турлари ҳам ҳар хил бўлиб, одатда, ностабиллашган полиэтилин плёнка кенг қўлланилади. У эластикли бўлиб, ҳеч қандай қўшимчасиз полиэтилендан тайёрланади. Плёнкадан фойдаланишнинг дастлабки даврида у етарли даражада совуқдан асрайди. Кўп фойдаланавергач, плёнканинг совуққа бардошлилик даражаси бирмунча пасаяди.

Полиэтилин плёнка ойнага нисбатан олганада 80-90% қуёш ёруғлигини яхши ўтказади.

Бироқ ойнага нисбатан камроқ конструксияларга эга бўлганлиги туфайли ёруғлик юқори. Шунингдек, плёнка ултрабинафша нурларининг маълум қисмини ўтказиб, бу борада ойнадан устунлик жиҳатлари билан фарқланади. Сабзавотчиликда қўлланиладиган полиэтилен плёнканинг бир қатор камчиликлари мавжуд. Жумладан улар қисқа муддат (3-4 ой) хизмат кўрсатади. Ифлосланиши натижасида ёруғлик ўтказиши камайиб боради. Инфрақизил нурланиш учун юқори даражада ялтироқ бўлиб, тунда беркитилган жойдаги иссиқлик режимини ёмонлаштириб юборади.

Иссиқхоналарда фойдаланиш учун кўпроқ ёруғликни мувофиқлаштирадиган полиэтилин плёнка ишлатилиши мақул. Лекин нархи оддийларига нисбатан 1,5-2 баробар юқори бўлади.

Иссиқлик ушлайдиган полиэтилен плёнка иссиқлик нурларини камроқ ўтказади. Натижада унинг тагидаги ҳарорат одатдаги плёнкага нисбатан 1,5-2˚C даража юқори бўлади. Бу имконият туфайли ушбу плёнка остида эртанги сабзавот ҳосили олиш ва кўпайтириш мумкин. Катта ҳажмдаги иссиқхоналарни ёпиш учун энлик плёнкалардан фойдаланилади. Ёки энсиз селофан плёнкаларни улаш (дазмол ёрдамида қиздириб ёпиштириш) орқали иссиқхона томини тўлиқ эгаллайдиган энлик плёнкалар ҳосил қилиниб, ёпишда ишлатилади

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган